«фарғона вилояти» тегли мақолалар


Ҳаким Долимов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди
18 январь 2025, 16:51

Ҳаким Долимов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати директори вазифасида ишлаган Ҳаким Долимов ҳокимнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фарғона вилоятининг Тожикистон билан чегарасида Термиздаги каби савдо-логистика маркази ташкил этилади
3 декабрь 2024, 23:25

Фарғона вилоятининг Тожикистон билан чегарасида Термиздаги каби савдо-логистика маркази ташкил этилади

Президентга Фарғона вилоятини ривожлантириш бўйича режалар тақдим этилди. Келаси йилда вилоятга 3,7 млрд доллар инвестиция жалб этиш, экспорт ҳажмини 1,5 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда. Тожикистон билан чегарадош Бешариқ туманида Термиздаги каби савдо-логистика маркази қурилиши бошланди.

Фарғонада 4 киши овқатдан заҳарланди
7 ноябрь 2024, 16:46

Фарғонада 4 киши овқатдан заҳарланди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 4 киши кафеда тайёрланган овқатдан заҳарланиб, касалхонага ётқизилди. Ҳолат Санепидқўмита ходимлари томонидан назоратга олинган.

Фарғона вилоятидаги автобусларда йўл ҳақи 3000 сўм этиб белгиланди
30 октябр 2024, 11:15

Фарғона вилоятидаги автобусларда йўл ҳақи 3000 сўм этиб белгиланди

Фарғона вилояти ҳокими қарори билан вилоятдаги жамоат транспортидан фойдаланганлик учун бир марталик тўлов 3000 сўм этиб белгиланди. Агар йўл ҳақи картадан тўланса, 2400 сўм бўлади.

Фарғона вилоятида раҳбарлар ҳар куни 5 нафар тадбиркорни қабул қилади
12 июль 2024, 13:38

Фарғона вилоятида раҳбарлар ҳар куни 5 нафар тадбиркорни қабул қилади

Фарғона вилоятида раҳбарларнинг масъулиятини ошириш бўйича янги тизим жорий этилади, деди президент Қувадаги йиғилишда. Вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари, 19 та туман ва шаҳар ҳокимлари ҳар куни 5 нафар тадбиркор ва инвесторни қабул қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал этади.

Президентга Фарғона туризм ҳалқаси лойиҳаси тақдим этилди
11 июль 2024, 19:16

Президентга Фарғона туризм ҳалқаси лойиҳаси тақдим этилди

Қўқонда президентга Фарғона туризм ҳалқасини яратиш концепцияси тақдим этилди. Ҳалқани яратишдан мақсад — сайёҳларнинг вилоятда қолиш муддатини 3 кундан 7 кунгача узайтириш.

Президент Фарғонада қатор лойиҳалар қурилиши ва ишга туширилишига старт берди
11 июль 2024, 17:12

Президент Фарғонада қатор лойиҳалар қурилиши ва ишга туширилишига старт берди

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида янги лойиҳаларнинг қурилиши ва ишга туширилишини бошлаб берди. Улар орасида «Қўқон» ЭИЗдаги 370 млн долларлик корхоналар ва Фарғона туманининг чекка ҳудудларидаги кичик гидроэлектр станциялари ҳам бор.

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига боради
11 июль 2024, 10:38

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига боради

Президент пайшанба куни Фарғона вилоятига бориб, йирик лойиҳаларга старт беради. Вилоятни ривожлантиришга оид йиғилиш ўтказилади.

ДХХ фуқароларни Ҳажга ноқонуний юборишга уринганларни қўлга олди
22 май 2024, 12:31

ДХХ фуқароларни Ҳажга ноқонуний юборишга уринганларни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида фуқароларни Ҳаж сафарига ноқонуний юборишга уринганларни қўлга олди.

Фарғона вилоятида 1,3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган 4 та майнинг ферма аниқланди
27 февраль 2024, 11:41

Фарғона вилоятида 1,3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган 4 та майнинг ферма аниқланди

ДХХ Фарғона ва Қўқон шаҳарларида 4 та ноқонуний майнинг ферма жами 1,3 млрд сўмлик электрни талон-торож қилганини аниқлади. Фермаларнинг бири 3 йилдан бери фаолият юритиб келаётган бўлган. Ҳолатга алоқадор шахсларга нисбатан ўғрилик моддаси бўйича жиноят иши очилди.

Фарғона шаҳридаги нефть базада ёнғин чиқди
22 январь 2024, 18:19

Фарғона шаҳридаги нефть базада ёнғин чиқди

Фарғона шаҳридаги «NEFT OIL» МЧЖда ёнғин чиқиб, уни ўчиришга 12 та қутқарув экипажи жалб қилинди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
19 декабрь 2023, 10:18

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ҳарбий хизматда офицерлик ва раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган Бурҳон Кулдашев Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Фарғона вилоятида жиноий гуруҳнинг 22 аъзоси ушланди. Улар орасида ММА жангчиси ҳам бор
4 декабрь 2023, 10:14

Фарғона вилоятида жиноий гуруҳнинг 22 аъзоси ушланди. Улар орасида ММА жангчиси ҳам бор

Ўзбекистон бўйлаб «кўча тўдалари» ва жиноий гуруҳларни аниқлаш ҳамда қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда. Фарғона вилоятида 22 нафар жиноий гуруҳ аъзоси, шунингдек, ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов («Борз» лақаби билан машҳур) қўлга олинди.

Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
28 ноябрь 2023, 20:18

Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Нуриддин Мамажонов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келган.

Блогер Олимжон Ҳайдаровнинг иши судга оширилиб, унга янги айбловлар қўйилди
14 октябр 2023, 12:39

Блогер Олимжон Ҳайдаровнинг иши судга оширилиб, унга янги айбловлар қўйилди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари июль ойи охирида товламачиликда айбланиб ҳибсга олинган блогер Олимжон Ҳайдаров устидан терговни якунлаб, ишни судга юборган. Унга туҳмат ва ҳақорат каби янги айбловлари қўйилган.

Фарғонада 13 ёшли йигит қўшнисининг машинасига зарар етказгани учун калтакланди
7 сентябрь 2023, 11:53

Фарғонада 13 ёшли йигит қўшнисининг машинасига зарар етказгани учун калтакланди

Фурқат туманида 13 ёшли йигит машина шиналарига зиён етказгани учун қўшниси томонидан калтакланиб, бош, пешана, бўйин каби соҳаларидан жароҳат олди. Терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

«Ўз жонига қасд қилганига ишонмайман». Фарғоналик 20 ёшли келинчакнинг ўлими тафсилотлари
24 август 2023, 10:53

«Ўз жонига қасд қилганига ишонмайман». Фарғоналик 20 ёшли келинчакнинг ўлими тафсилотлари

Фарғона вилоятида вафот этган 20 ёшли келиннинг яқинлари унинг тўйдан бир ой ўтиб ўз жонига қасд қилганига ишонмаяпти. Холасининг айтишича, қиз эри уни калтаклаётганидан шикоят қилган.

Фарғонада 20 ёшли келинчак ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда. Яқинлари унинг калтакланганини билдирди
21 август 2023, 15:13

Фарғонада 20 ёшли келинчак ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда. Яқинлари унинг калтакланганини билдирди

Ўзбекистон туманида турмуш қурганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган 20 ёшли келинчак ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда. Марҳуманинг яқинларига кўра, келинчак турмуш ўртоғи калтаклаётганини айтиб, оила аъзоларидан уни олиб кетишларини сўраган. Келиннинг қариндошлари ўлим сабабига шубҳа билдирмоқда.

Риштон тумани ва Марғилон шаҳрига ҳокимлар тайинланди
12 август 2023, 08:15

Риштон тумани ва Марғилон шаҳрига ҳокимлар тайинланди

Баҳодир Холиқов Фарғона вилоятининг Риштон туманига, Шукуруллохон Нисбатхонов эса Марғилон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Президентнинг вилоятга ташрифи чоғида ҳар икки ҳудуднинг собиқ раҳбарлари ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун лавозимидан олинганди.

Фарғона вилоятида 16 ёшли қиз ўзини осиб, вафот этди
8 август 2023, 16:08

Фарғона вилоятида 16 ёшли қиз ўзини осиб, вафот этди

Фарғона вилоятида 16 ёшли қиз ўз уйидан осилган ҳолда топилди. Унинг яқинлари сўнгги вақтларда қизда руҳий бузилиш бўлганини таъкидламоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг